Танишинг Crocodile Chemistry

Опубликовано Вахид Хамидов 16.07.2008

Бу дастур орқали кимёвий жараёнларни моделлаштириш , хар хил реакцияларни утказиш ва энг асосийси хавфсиз амалга оширишингиз мумкин.

 

Бу дастурдан ўрта махсус ва олий ўқув юртларида кимё фанини ўқитишда кенг фойдаланиш мумкин.

Читать полностью »

Танишинг Crocadile physics дастури

Опубликовано Вахид Хамидов 15.07.2008

Бу кучли дастур орқали физик ҳодисаларни узатишда, тажрибалар ўтказишда ва хар хил мураккаблик даражасидаги жараёнларни моделаштириш имкониятини беради.

Дастурда мавжуд таркибидаги “Ҳаракат ва кучлар” , “Тўлқин ҳодисалар” , “Электр ҳодисалар” ва “Оптика ” бўлимлари билан ишлаб, физик жараёнларни чуқур ўрганиш имкониятини яратади.  

Бу дастур орқали ўқувчилар физик жараёнларни график кўринишда тасвирлаш ва хар хил физик катталикларнинг бир бири билан боғлиқлигини кўриш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек физик қонуниятларни текшириш ва тахлил қилиш мумкин бўлади.   Читать полностью »

Замонавий ахборот технологиялари–таълим тизимида

Опубликовано Вахид Хамидов 15.07.2008

Бундан 3500 йил олдин Конфуций «эшитганимни ёдимдан чиқараман, кўрганимни эслаб қоламан, мустақил бажарсам тушуниб етаман», деган экан.

Таълимда информацион ҳамда педагогик технологияларни қўллаганда талаба эшитиш, кўриш, кўрганлари асосида мустақил фикрлаш имкониятига эга бўладилар.Таълим  жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкилаштириш учун маълум бир шарт шароитлар мавжуд. Биринчидан, ахборот ресурслари булиши керак. 

Буларга, 

  • Шахсий компьютер
  • Проектор
  • Мультимедиа воситалари
  • Сканер (мураккаб схемалар ва чизмаларни, негатив плёнкадаги тасвирларни компьютерга утказиш учун)
  • Рақамли фотоаппарат 
  • Видео камера (видео конферинциялар ўтказиш учун ва яна бошқа мақсадларда)
  • Принтер, нусха кўчирувчи қурилма (тарқатма материалларни қоғозга тушириш ва кўпайтириш ва яна бошқа мақсадлар учун) ва бошқа ресурслар. Читать полностью »

Танишинг BEGINNINGS OF ELECTRONICS !

Опубликовано Вахид Хамидов 14.07.2008

BEGINNINGS OF ELECTRONICS дастур мухитининг асосий имкониятлари

Читать полностью »

Физикадан масалалар ечишда MathCad тизимидан фойдаланиш

Опубликовано Вахид Хамидов 14.07.2008

Физика фанига қизиқишлари юқори бўлган айрим ўқувчилар физика фанини ўрганишда  математика оид билимларининг камлиги сабабли жиддий муаммога дуч келадилар.

 Кўп сонли қизиқарли физик масалаларни ўқувчилар еча олмасликларига сабаб дифферинциал тенглама, ҳосила ва интегралларга оид билим кўникмаларининг камлиги ёки йўқлиги ҳисобланади.

Масалан хаммамизга маълум бўлган Ньютоннинг иккинчи қонунининг математик тенгламаси  иккинчи тартибли диффиренциал тенгламага олиб келади. Ўқувчида интегралаш ва диффиренциал тенгламаларни ечишга оид билим кўникмалари бўлган тақдирда ҳам кўпгина физика масалаларини ечиш давомида ҳосил бўладиган дифферинциал тенглама ёки интегралларни оддий аналитик йўл билан ечиш имконияти бўлмайди.

Читать полностью »


Copyright © 2007 Ta’limga yangi nigoh. All rights reserved.